UFC рейтингида даҳшатли ўзгаришлар содир бўлди!
7 декабрь куни АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида ўтказилган "UFC 323" турниридан кейин промоушен рейтингида катта ўзгаришлар юз берди.
Тацуро Тайра супер енгил вазн тоифасида икки поғона юқорилаб, 3-ўринга чиқиб олди. Брэндон Морено эса 4-ўринга тушиб кетди.
Пейтон Талботт (ўта енгил вазнда 12-ўрин), Фарес Зиам (енгил вазнда 15-ўрин) ва Мануел Торрес (енгил вазнда 13-ўрин) илк бор ТОП15 таликка кирди.
Ҳамюртимиз Богдан Гусков бир поғона юқорилаб, 10-ўринни банд этди.
Пётр Ян эркаклар ўртасидаги P4P рейтингида 6-ўринни эгаллади. Мераб Двалишвили эса 8-ўринга тушиб кетди. Жошуа Wанг 11-ўринга чиқиб олди, Александр Пантожа 9-ўринга жойлашди.



Комментарии