
Умар Нурмагомедов: “Марио Баутиста билан бир кун, албатта, тўқнаш келишимни билардим"
Россиялик ММА жангчиси Умар Нурмагомедов бўлажак рақиби америкалик Марио Баутистага қарши жанг ҳақида гапирди.
“Менимча, Марио жуда яхши жангчи. У UFC да саккизта ғалаба сериясига эга! Унинг натижаларини кўрганимда, бир куни, албатта, у билан тўқнаш келамиз, деб ўлагандим”, — деди россиялик "ММА Junkie" нашрига берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, Умар ва Баутиста қарама-қаршилиги 25 октябрь куни Абу-Дабидаги "UFC 321" турнирида бўлиб ўтади.
Комментарии