
Умар Нурмагомедов: "Мераб Двалишвили жангдан воз кечса ҳам ҳайрон бўлмайман"
UFC жангчиси Умар Нурмагомедов ўта енгил вазн тоифасида амалдаги чемпион Мераб Двалишвили билан жанг ҳақида гапирди.
“Двалишвили жангдан воз кечса ҳам ҳайрон бўлмайман. Ижтимоий тармоқлардаги шарҳларни кўрдим, у ҳали жангдан қайтмаганини айтмоқда. Умид қиламанки, Мераб буни қилмайди ва баҳс бўлиб ўтади" - деди россиялик UFC матбуот хизматига берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, Двалишвили (18-4) ва Нурмагомедов (18-0) ўртасидаги тўқнашув 19 январь куни "UFC 311" турнирида ўтказилади.
Комментарии