Умар Нурмагомедов: “Хабиб оғир сафардан тунда уйга қайтган бўлса ҳам, кийимини алмаштириб югуришга чиқарди"
Россиялик ММА устаси Умар Нурмагомедов UFC шон-шуҳрат зали аъзоси Хабиб Нурмагомедовнинг ҳақида гапирди.
“Хабиб оғир сафардан тунда уйга қайтган бўлса ҳам, кийимини алмаштириб югуришга чиқарди. Агар кун давомида ҳеч бўлмаганда битта машғулот ўтказа олмаса, у тунда лапага зарба бериб машқ қиларди. У ўзини бутунлай ишига бағишлаган эди. Очиғини айтсам, биз бундай эмасмиз. Хабиб машғулотларга нисбатан ҳақиқий мухлис эди. У руҳий жиҳатдан анча кучли", — деди Умар "UFC 321" турниридан кейинги матбуот анжуманида.
Эслатиб ўтамиз, Умар Нурмагомедов "UFC 321" турнирида Марио Баутистани ҳакамларнинг якдил қарорига кўра мағлуб этди.



Комментарии