Уни "Реал"га қўйиб юборишмаяпти

  • 12 апреля, 2020, 19:12
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Франциянинг "Ренн" клуби ёш истеъдодли футболчиси Эдуардо Камавингани сотиб юборишни хоҳламаяпти.

Tecno

Marca нашри тарқатган хабарга қараганда, 17 ёшли футболчи учун "Реал" асосий даъвогар ҳисобланади. Аммо, “Ренн” уни қўйиб юбормоқчи эмас.

Айтиш лозимки, Камавингага "Барселона", "Ливерпуль" ва ПСЖ клубларидан ҳам қизиқишлар бор. Аммо унинг ўзи “Реал”га ўтиш истагида.

Эдуардо Камавинга жорий мавсум “Ренн” сафида 36 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол ҳамда 2 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию