Вадим Абрамов: "Алмаштиришлар ўзини оқламади"

  • 13 апреля, 10:09
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол
BEPUL PROPAN

“Динамо” клуби Суперлиганинг 5-турида “Сўғдиёна”ни қабул қилди ва унда 1:1 ҳисоби қайд этилди. Учрашувдан сўнг матбуот анжуманида самарқандликлар бош мураббийи Вадим Абрамов иштирок этди.

“Икки хил тайм гувоҳи бўлдим. Биринчи таймда тўғри ўйнадик, имкониятга эга бўлдик, гол ҳам урдик. Бундан ташқари, яхши вазиятлар бўлди. Алмаштиришлар ўзини оқламади. Нотўғри ҳаракатландик, бунақа ўйинда ютқазиш ҳам мумкин. Бир нима дейиш қийин. Иккинчи таймда жуда ёмон кўриндик.

Шубҳасиз, ҳужумда бизда муаммолар бор. Биринчи таймда бошқача ўйнадик, у марказий ҳимояда ўйнади. Кўпроқ узун паслар орқали ҳаракатланди. Баъзи вазиятларда калта  паслар билан ўйнаш керак эди. Доим назорат қилиш керак эди, вақтида жойига қайтиб ҳаракатланиш жуда оғир. Бу футболнинг бир қисми, албатта. Жиззах клуби жуда енгил ўйнади, уларни қайта ҳужумда жазоламоқчи бўлдик.

Ойбек жуда яхши кўринди. Уни майдондан олган пайтда ўртада катта устунликни бой бердик. Менга уни ўйини ёқди. Хислатни туширдик, лекин бугун режалаштилган нарсаларимиз ўхшамади.

Айтиб ўтдим, Ойбекни алмаштирганимиздан сўнг Хислат қўшилди. Бир-иккита ҳаракатлар ўхшамади. Бу бўлиб туради. Оддий ҳолатда бошлаб, ўйинни ўзига олиш мумкин. Марказдаги ўйинимиз ўхшамади, шунга монанд тўлиқ ўйинимиз чиқмади.

Қўшиламан, ўнг қанотимиз яхши кўринмади. Режаларимиз умуман бошқача эди. Захирадан қўшилганлар ҳам киришиб кетолмади. Бизда асосан янги футболчилар бор, уларни секин-аста кузатиб борамиз.

Гол ўтказиб юборилгандан сўнг таваккал қилишни бошлайсан, ҳар бир жамоа рақиб ҳолатидан келиб чиқиб ўйнайди. Бизни ҳам ўрганишади, биринчи бўлимда ёрқин ўйин намойиш этдик. Мухлисларга ҳам ёқаётган эди, иккинчи таймда эса ўхшамади. Энди биз Кубокда ўйнаймиз, тиғиз ўйинлар бошланмоқда. Тетикланиб олиш ҳам қийин. 16-санада ўйин, кейин 20-куни сафарда, 25-да яна асосан йўлда бўламиз. Узоқ сафар бор, Андижонда ўйнаймиз. Қандай тиклана оламиз? Вақт шуни тақозо этмоқда. Ўз майдонимизда икки очко йўқотганимиз аламли бўлди”, - дейди Вадим Карленович.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию