"Валенсия" -"Атлетико": Матнли трансляция
Ассалому алейкум қадрли футбол мухлислари. Испания чемпионати 11-тур ўйинларидан ўрин олган "Валенсия" -"Атлетико" учрашувининг матнли трансляциясини эътиборингизга ҳавола этамиз.
- 90+4'

Ўйин якунланди.
- 90'

Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.
- 85'
Гонсалу Гедешнинг зарбасига ҳимоячилар тўғоноқ бўлишди.
- 84'

Даниэль Васс майдонни тарк этди, Хасон ўйинга қўшилди.
- 82'

Коке рақибини тўхтатиб қолди ва сариқ карточка билан сийланди.
- 80'

Фелиш қўполлиги учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.
- 79'

ГООООООЛ! Антонио Латорре ўз дарвозасини ишғол қилмоқда.
- 76'

Маркос Льоренте эътирозлари учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.
- 74'
Коке қўполлик ишлатди.
- 71'

Ману Вальехо Рубен Собрино ўрнига ўйинни давом эттиради.
- 71'

Макси Гомес ўрнини Канг-ин Лига бўшатиб берди.
- 70'

Юнус Муса ўрнига Тьерри Коррейя майдонга тушди.
- 68'
Вальехо Фелишга қўполлик ишлатди. Атлетикода яхши имконият бўлиши мумкин.
- 65'

Тома Лемар ўрнини Жоффре Кондобгиага бўшатиб берди.
- 65'

Виктор Витоло Анхел Корреа ўрнига майдонга тушди.
- 64'
Анхель Корреанинг зарбасини Доменек қийинчиликсиз ушлаб олди.
- 62'

Анхель Корреа Гедешни тўхтатиб қолгани учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.
- 60'

Сауль захирага олинди, Янник Карраско майдога тушди
- 59'
Жоау Фелишнинг зарбаси ноаниқ чиқди.
- 57'

Уго Гильямон Санмартин вақт чўзгани учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.
- 57'

Уго Гильямон Санмартин захирага олинди, Эллаким Мангаля майдонга тушди.
- 55'

Гильямонга шифокорлар ёрдам кўрсатишди.
- 55'
Лемар очиқ дарвозани ишғол қила олмади. Футболчининг яқин масофадан йўллаган зарбаси Вассга тегиб, майдонни тарк этди.
- 54'
Гереш қанотдан жарима майдонига пас узатди, бироқ Хименес тўпни қайтариб юборди.
- 50'
Маркос Льорентенинг узатмасига Киран Трипьер ета олмади.
- 46'

Диего Симеоне таймни ҳужумни кучайтириш билан бошлади. Ренан Лоди ўрнига Жоау Фелиш майдонга тушди.
- 46'

Иккинчи тайм бошланди.
- 45+1'

Хакам биринчи таймга вақт қўшиб бермади. Танаффус.
- 45'
Маркос Льоернте жарима майдони ташқарсидан йўллаган зарбаси бироз ноаниқ чиқди.
- 43'

Сауль Вальехога қўполлик ишлатди ва сариқ карточка билан огоҳлантирлди.

- 41'

Бурчак тўпидан сўнг Хименес яқин масофадан дарвозага аниқ зарба бера олмади.
- 39'

Кокенинг бурчакдан узатиб берган паси хеч кимга тегмасдан майдон ташқарисига чиқиб кетди.
- 38'

СЕЙВ! Доменек Лемарнинг кучли зарбасини қийинчилик билан қайтарди.
- 37'
Дарвоза томон йўлланган зарбалар бўйича статистика 4:4.
- 36'
Жарима майдони ичида Сауль жамоадошларига пас узатиб кўрди, бироқ Анхел Корреа тўпга ета олмади.
- 35'
Саулнинг пасини ҳимоячилар қайтариб юборишди.
- 34'
Гедеш Тома Лемарни тўхтатиб қолди. Хакам жарима тўпи белгилади.
- 33'

Ухх! Васснинг пасидан сўнг Тома Лемар ўз дарвозасига зарба йўллаб қўйди. Лекин Ян Облак тўпни эгаллаб олди.
- 31'
Коке Карлос Солердан тўпни олиб қўйиб, ҳужум ташкил қилди, бироқ ҳимоячилар хавфни бартараф этишди.
- 28'

Урош Рачич Маркос Льорентега нисбатан қўполлик ишлатди. Хакам уни сариқ карточка билан огоҳлантирди.
- 27'
Ҳимоячилар хатосидан сўнг Муса тўпни эгаллаб олиб, дарвозага ноаниқ зарба йўллади.
- 26'
Атлетико тўпни эгаллаб туриш бўйича устунликка эга 34:64.
- 25'
Трипьернинг узатмасини ҳимоячилар осонлик билан қайтаришди.
- 23'

Бурчакдан узатилган пасдан сўнг Валенсия футболчилари ҳужумда фол ишлатишди.
- 22'
Карлос Солер Рачичга чиройли пас берди, Рачич тўпни тўхтатмасдан дарвозага йўллади, бироқ Облак қийинчилик билан зарбани қайтарди.
- 21'

Атлетиконинг бурчакдан узатган пасидан сўнг Хименс дарвозага зарба йўллади, бироқ зарба ноаниқ бўлди.
- 20'
Анхел Корреанинг Гедешга узатмаси ноаниқ чиқди.
- 17'
Трипьер Кокенинг узатмасига ета олмади. Валенсия эркин зарба билан ўйинни давом эттиради.

- 15'
Хакам Хименес ва Паулистани тинчланиб олишга чақирди.
- 14'

Атлетиконинг бурчак зарбасини ҳимоячилар қайтаришди.
- 13'
Тома Лемарнинг йўллаган зарбасини Доменек қийинчилик билан қайтарди.
- 11'
Карлос Солерга нисбатан майдон марказида қўполлик ишлатилди.
- 9'

Карлос Солер узоқ бурчакка зарба йўллади, Ян Облак эса тўпни эгаллаб олди.
- 8'
Анхел Корреа Гедешни қўполлик ишлатиб тўхтатиб қолди. Валенсия жарима зарбаси тепиш имконияга эга бўлди.
- 7'
Маркос Льорентенинг зарбаси кучсиз чиқди, Доменек тўпни эгаллаб олди.
- 7'

Атлетико бурчак тўпини ўйин қилиб давом эттирди.
- 6'
Маркос Льоренте қанотдан тўпни ошириб бермоқчи бўлди, бироқ Рачич тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.
- 5'
Гомес ҳужумда Хосе Хименесга қўполлик ишлатди.
- 4'
Габриел ҳимояда аниқ ўйнаб, Кокега ҳужумда имконият бермади.
- 2'
Атлетико прессинг эвазига тўпни эгаллаб олди, бироқ Валенсия тезкор ҳужум ташкил қилишга имконият бермади.
- 1'

Хуштак чалинди. Ўйин бошланди.
- 0'
Футболчилар майдонга чиқиб келишди. Футболчилар Хуан Сол ва Диего Марадона хотирасига хурмат бажо келтириш мақсадида бир дақиқа сукут сақлашди.

- 0'




Комментарии