"Валенсия" ўзига янги бош мураббий қидирмоқда

CHERY AUTO

Испаниянинг "Валенсия" клуби жорий мавсум якунлангач ўзига янги мураббий таклиф қилишни режалаштирмоқда.
AS нашрининг маълум қилишича "кўршапалаклар" раҳбарияти жамоанинг амалдаги бош мураббийи Воро Гонсалес билан ҳамкорликни давом эттирмоқчи эмас. Таъкидлаш керакки "Валенсия" жорий мавсумнинг ўзида икки бор мураббий алмаштиришга улгурган. Пако Айестаран ва Чезаре Пранделли каби мутахассислар мавсум давомида "Валенсия"дан истеъфога чиқарилишган эди.
Эслатиб ўтамиз, "Валенсия" айни дамда Ла лигада 12-поғонада бормоқда.

Tecno

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию