"Валенсия" пул ишлаб олишни кўзламоқда

  • 14 июля, 2020, 12:55
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Манчестер Юнайтед" ва "Манчестер Сити" клублари "Валенсия" ярим ҳимоячиси Ферран Торресни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда Marca нашри хабар тарқатмоқда.

Tecno

Манчестер грандлари 20 ёшли испаниялик иқтидор эгасини жорий ёзги трансферлар давридаёқ қўлга киритмоқчи. Ўз навбатида, “кўршапалаклар” ҳам Торресни сотишга тайёр. Боиси, унинг клуб билан амалдаги шартномаси яна бир йилдан сўнг ниҳоясига етади ва шу сабабли “Валенсия” унинг трансферидан пул ишлаб олиш учун ҳам тезроқ сотмоқчи.

“Юнайтед” ва “Сити”га Торресни қўлга киритиш осон бўлмайди. Бу йўлда улар “Барселона” ва “Ювентус” томонидан бўладиган рақобатга дош беришлари керак.

Торрес жорий мавсум “Валенсия” сафида 42 та ўйинда майдонга тушди ва 6 та гол ҳамда 7 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию