Варан ва Роналду яна бирга ўйнаши мумкин!

  • 6 февраля, 2024, 15:15
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Ан-Наср" жамоаси "Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Рафаэль Варан хизматларига қизиқиш билдирмоқда, деб хабар беради "Daily Star" нашри.

Tecno

Манба берган хабарга кўра, унинг собиқ "Реал"даги жамоадоши Криштиану Роналду ўйнаётган Саудия Арабистони жамоаси франциялик футболчига бир йил учун 60 миллион евро маош таклиф қилишга тайёр.

30 ёшли футболчининг "қизил иблислар" билан шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Трансфермаркт портали уни 25 миллион еврога баҳоламоқда.

Жорий мавсумда Варан барча турнирларда 21 ўйинда қатнашиб, ўз жамоадошларига битта голли узатмани амалга ошира олди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию