Вернер тарихий рекордни янгилашига бир қадам қолди

  • 2 июня, 2020, 09:14
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"РБ Лейпциг" кеча сафарда “Кёльн”ни 4:2 ҳисобида мағлубиятга учратди. Учрашувда ўз ҳисобига гол ёздириб қўйган ҳужумчи Тимо Вернер Бундеслиганинг бир мавсумида сафардаги ўйинларда гол уриш бўйича 2-ўринга кўтарилиб олди.

Вернер бу борада Пьер-Эмерик Обамеянг (2016/17), Эдин Жеко (2009/10) ва Герд Мюллерни (1971/72) ортда қолдирди. Рекорд эса ҳамон Юпп Хайнкесга тегишли. У 1973/74 йилги мавсумда сафардаги ўйинларда 17 та гол урган эди.

24 ёшли Вернер жорий мавсум “РБ Лейпциг” сафида жами 39 та ўйинда майдонга тушди ва 30 та гол ҳамда 12 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию