Вернер яна Бундеслигага қайтиши мумкин

  • 16 марта, 2021, 11:55
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Челси" шу ёз "Боруссия" Дортмунд ҳужумчиси Эрлинг Холандни ўз сафига қўшиб олишни мақсад қилган.

Tecno

Football Insider тарқатган хабарга қараганда, "аристократлар" 20 ёшли норвегиялик тўпурарнинг трансфери эвазига ўзининг германиялик ҳужумчиси Тимо Вернерни қўшиб беришга тайёр.

Вернер "Челси"га 2020 йилнинг ёзида “РБ Лейциг”дан кўчиб ўтган эди. У ўтган давр мобайнида лондонликлар сафида 38 та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 10 та гол ҳамда 8 та голли узатма ёздириб қўйди.

Эрлинг Холанд жорий мавсум “Боруссия” сафида 30 та ўйинда майдонга тушди ва 31 та гол ҳамда 7 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию