Виктор Кумиковнинг қайси истаги амалга ошмади?

CHERY AUTO

Хабарингиз бор, 1 мартдан Суперлига-2018 старт олади. Биз янги мавсум аввалидан мутахассисларнинг фикрлари билан қизиқдик.

Tecno

Олмалиқнинг АГМК клуби бош мураббийи Виктор Кумиков бугундан бошланадиган чемпионат баҳслари ва мавсумга тайёргарлик борасида ўз фикрларини билдирди.

- Йиғин яхши даражада ташкил этилди. Режалаштирилгандек хорижда машғулотлар ўз вақтида ўтказилди. Таркибдан кўнглим тўқ. Йиғин давомида ўзини кўрсатган футболчилар билан шартнома имзоладик.

Уч тўрт нафар маҳаллий футболчиларни сафимизга қўшиб олмоқчи эдик. Аммо бу амалга ошмади. Кимларни истагандик? Буни ошкор қилишга ҳожат йўқ.

Чемпионлик учун “Локомотив”, “Пахтакор”, “Насаф” ва ҳеч ким кутмаган бир икки жамоа курашиши мумкин, - деди олмалиқликлар устози. 

 

Бекзод ИСАЕВ тайёрлади

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию