Водий дербисини Валентин Коваленко бошқаради

BEPUL PROPAN

 

Ўзбекистон профессионал футбол лигаси 12 ва 13 май кунлари бўлиб ўтадиган 10-тур учрашувларини бошқариб борадиган ҳакамлар рўйхатини эълон қилди.

12 май куни Намангандаги “Марказий” ўйингоҳда бўлиб ўтадиган “Навбаҳор” ва “Қўқон-1912” жамоалари ўртасидаги учрашувни Валентин Коваленко бошқариб боради. Водий дербиси мақомини олган баҳсда Коваленкога қанотларда Маъмур Саидқосимов ва Андрей Цапенколар ёрдам беришади. Захирадаги ҳакам вазифаси Жасур Мухторов зиммасига юклатилган. “Водий дерби”сини Сайфиддин Эрматов назоратчи ҳакам сифатида, Аҳрор Иноятов эса ПФЛ вакили сифатида кузатишади.

“Навбаҳор” ва “Қўқон-1912” жамоалари ўртасидаги ўйин “Марказий” ўйингоҳда соат 18.00да бошланади. Бир кун олдин ўтадиган ёшлар ўртасидаги баҳс ҳам Намангандаги “Марказий” ўйингоҳда бўлиб ўтади. Ёшлар иштирокидаги ўйин соат 17.00да старт олади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию