TIGGO 2 PRO

Аввалроқ, Бутунжаҳон бокс кенгаши (WBC) илк бор катта масштабдаги Гран-при мусобақасини ўтказиши ҳақида эълон қилганди. 

Ушбу турнир апрель ойида Саудия Арабистонида старт олади. Унда 41 давлатдан 128 нафар боксчи иштирок этади. Олимпия тизимида ўтадиган мусобақада 4 та вазнда жанглар ташкил этилади ва уларнинг ҳар бирида 32 нафардан боксчи чемпионлик учун рингга кўтарилади. 

Гран-при 5 та босқичдан иборат. Сўнгги босқич йил охирида ўтказилади. Турнирда иштирок этиш учун чегаралар бор: боксчиларнинг ёши 26 дан, проф рингда ўтказган жанглари 16 тадан ошмаслиги шарт. 


WBC Гран-приси учун белгиланган мукофот пуллари:

1/16 финал — ғолибга 15 000, мағлубга 7 500 АҚШ доллари;

1/8 финал — ғолибга 20 000, мағлубга 10 000 доллар;

1/4 финал — ғолибга 35 000, мағлубга 15 000 доллар;

1/2 финал — ғолибга 50 000, мағлубга 25 000 доллар;

Чемпион — 100 000 доллар. 
 

Шу тариқа, ҳар бир вазн чемпионлари Гран-придаги иштирокларидан жами 220 000 АҚШ доллари ишлаб олишади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистондан 5 нафар боксчи - Абдумалик Халоков, Мужибилло Турсунов, Лазизбек Мулложонов, Камронбек Эшматов ва Суҳроб Қаюмов WBC Гран-присида иштирок этади.

Бу ҳақда Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси хабар қилди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию