
WBC Гранд-приси. Мужибилло Турсунов ярим финалда!
Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида профессионал бокс бўйича WBC Гранд-присининг навбатдаги босқичи ўтказилмоқда.
Тўртта дивизионда ташкил этилаётган Гранд-прининг бугунги беллашувлари доирасида ўзбекистонлик чармқўлқоп устаси Мужибилло Турсунов рингга кўтарилди.
Ҳамюртимизга Мексика вакили Мисаэль Кабрера рақиблик қилди.
Аҳамиятлиси, 6 раундлик беллашув тўлиқ давом этиб, якунда Мужибилло очколар ҳисобига кўра зафар қучди. Бу ғалаба орқали Турсунов WBC Гранд-присининг ярим финал босқичи чиптасини қўлга киритди.
Эндиликда Андижонда туғилган Мужибилло Турсунов ҳисобида 8 та жангда қўлга киритилган 8 та ғалаба мавжуд.
Маълумот учун, бироздан сўнг яна бир юртдошимиз Аюбхон Бахтиёров ва мексикалик Брендон Маскуэто тўқнашуви старт олади.
Комментарии