World Boxing кубоги. Куннинг 1-дастур жанглари якунланди!
Ҳиндистоннинг Нью-Деҳли шаҳрида World Boxing ташкилоти кубоги баҳсларининг сўнгги финал босқичи бўлиб ўтмоқда. Бугундан ярим финалллар старт олади. Ҳозиргина куннинг 1-дастур жанглари якунланди.
-48 кг вазнда бўлиб ўтган ярим финалда, ҳамюртимиз Фарзона Фозилова украиналик Анна Окотани 3:2 ҳисобида мағлубиятга учратди;
Азиза Зокирова ҳам финалда! Боксчимиз -70 кг вазнда яна бир украиналик Анастасиа Черноколенкодан 5:0 ҳисобида устун келди;
+80 кг вазнда бўлиб ўтган ярим финалда, Олтиной Сотимбоева қозоғистонлик боксчи Ассел Токтассинни тўхтатди - 5:0;
Маълумот учун, бизни олдинда 2-дастур баҳслари кутиб турибди.



Комментарии