World Boxing кубоги. Куннинг 2-дастур баҳслари ҳам ниҳоясига етди

  • 18 ноября, 23:16
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Бокс
CHERY AUTO

Ҳиндистоннинг Нью-Деҳли шаҳрида World Boxing ташкилоти кубоги баҳсларининг сўнгги финал босқичи бўлиб ўтмоқда. Бугундан ярим финалллар старт олди. Бироз аввал куннинг 2-дастур жанглари ҳам ниҳоясига етди. 

Tecno

-65 кг вазнда ҳамюртимиз Адҳамжон Муҳиддинов япониялик Шион Нишиямага 2:3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди ва мусобақани бронза медали билан якунлади.

Яна бир вакилимиз Нусратбек Тоҳиров -90 кг вазнда бўлиб ўтган баҳсда польшалик Жакуб Тутак Адамни 4:1 ҳисобида мағлуб этиб, финалга йўл олди.

Боксчимиз Ҳалимжон Мамасолиев ҳам финалга чиқди. У +90 кг вазнда Жанубий Корея вакили Жу Таеунгга ҳеч қандай имкон қолдирмади - 5:0.

Бугунги баҳслар якунланди, эртага ҳам ярим финаллар давом эттирилади. Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси хабар бермоқда.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию