World Boxing кубогининг финал босқичи Тошкентда бўлиб ўтади!

  • 27 ноября, 22:49
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Бокс
CHERY AUTO

Хабарингиз бор, Ливерпульда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионати доирасида World Boxing ташкилоти кубогининг финал босқичи мезбонлигини қабул қилиш бўйича аризалар топширилган эди. Ўзбекистон бокс федерацияси вакиллари ҳам мезбонлик учун ўз тақдимотларини World Boxing Ижроия Қўмитасига тақдим этди. 

Tecno

Юқори савияда қўмитага тақдим этилган тақдимот, World Boxing директорлар кенгаши томонидан маъқулланиб, Ўзбекистонга ишонч билан топширилди. 

Эндиликда, 2026 йилги World Boxing ташкилоти  кубоги баҳсларининг финал жангларига Тошкент мезбонлик қиладиган бўлди. Мусобақа ноябрь ойида бўлиб ўтади.

Кубок баҳсларининг биринчи босқичи апрель ойида Бразилияда ўтказилса, иккинчи босқич июнда Хитой давлатида бўлиб ўтади. Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси хабар бермоқда.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию