
Хаби Алонсо: "Мбаппе мотивацияга эга ва бу жамоага таъсир қиляпти"
Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Хаби Алонсо Ла Лига 2-туридан ўрин олган "Овьедо"га (3:0) қарши ўйиндан сўнг жамоанинг франциялик ҳужумчиси Килиан Мбаппенинг ўйини ҳақида гапирди. Ҳужумчи янги мавсумнинг дастлабки икки турида учта гол урди.
"У Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида ташланган тўрт килограмм вазнини қайтарди. Ўтган мавсум ҳақида кўп гапира олмайман, чунки мен бу ерда бўлмаганман. Ўйлайманки, унда ҳаммаси жойида, у мотивацияга эга ва буни жамоага ўтказмоқда. Унинг бу бурилишларни қандай бажаришини кўриш менга ёқади. Унинг гол уришини биламиз, аммо бундай масофаларни босиб ўтганимизда, тўп билан ҳам, тўпсиз ҳам бир маромда ҳаракат қиляпмиз.
У бугун ажойиб ўйнади. Биз ҳали ҳам такомиллашмоқдамиз ва нималарни яхшилашимиз кераклигини кўряпмиз. Бу ерда жуда қисқа вақт бўлсак-да, менимча, жамоада ижобий кайфият мавжуд", - дея Алонсонинг сўзларини келтирди клуб матбуот хизмати.
Комментарии