Хаби Алонсо "Талавера"га қарши баҳсдан сўнг жамоанинг ўйини ва Мбаппенинг ҳаракатларини баҳолади
"Реал" бош мураббийи Хаби Алонсо Испания Кубоги 1/16 финали доирасида "Талавера"га қарши ўйин (3:2) ҳақида фикр билдирди.
— Кубокда бундай ҳолатлар учраб туради. Бу биз билан ҳам бўлди, мен бундай вазиятлар бошқа жамоаларда ҳам содир бўлишини кўрганман. Ҳисоб 3:1 бўлганидан кейин ҳам биз фол қилдик, рақиб битта тўпни қайтарди ва босимни кучайтирди, ўйинга қайтди. Биринчи бўлимда ўйинни назорат қилдик, аммо 3:0 қилиш учун имкониятлар бўлса-да, фойдалана олмадик. Шу сабаб интрига сақланиб қолди.
Бу жуда қизиқарли кубок ўйини бўлди. Вазифа бажарилди, энди кейинги учрашув ҳақида ўйлаймиз.
Мбаппе ҳақида
— У голлари билан ҳал қилди. Унга доим гол уриш осон бўлган.

Натижадан қониқиш ҳақида
— Бизнинг асосий мақсадимиз — ривожланиш. Биз бу йўлда аллақачон олдинга қадам ташладик, шунинг учун қониқдим ва хурсандман. Бизга ўйин давомида барқарорлик ва уйғунлик етишмади. Етарлича етук ҳаракат қилишимиз ва ҳеч қандай ёмон ҳолат бўлмайди, деб ўйламаслигимиз керак эди.
Энди ягона мақсадимиз — "Севилья"га қарши ўйин. Йилни яхши якунлаш учун бизга уч очко керак. Кейин эса қисқа танаффус қилиб, камчиликлар устида ишлашни давом эттирамиз, — деди Алонсо.




Комментарии