Хабиб Нурмагомедов: "Жон Жонс менга дўст бўлолмайди"

  • 21 октабря, 2024, 15:39
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • MMA
TIGGO 2 PRO

ММА афсонаси Хабиб Нурмагомедов ижтимоий тармоқларга янги пост жойлаштирди ва унда оғир вазнда амалдаги чемпион Жон Жонс ҳақида гапирди.

"Менда Жон Жонс билан қандайдир келишмовчиликлар бўлмаган. Аммо унинг дўстим Дэниель Корьме билан муносабатлари анча ёмон. Шундай экан, дўстимнинг душмани менга дўст бўлолмайди", - деб ёзди Хабиб.

Эслатиб ўтамиз, 2015 йил ўтказилган "UFC 182" турнирида Жон Жонс ҳакамларнинг якдил қарорига кўра Дэниель Корьмени мағлуб этганди.

 

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию