Хабиб UFC 235 турнири ғолибларини табриклади

CHERY AUTO

Россиялик UFC енгил вазн чемпионлик камари соҳиби Хабиб Нурмагомедов UFC 235 турнири ғолибалри Камару Усмон ҳамда Забит Магомедшариповни ғалаба билан табриклади.

Tecno

- Усмоннинг ҳаракатлари ва ғалабаси мени лол қолдирди. Камару ҳамда Забитни кўрсатган натижалари билан қутлайман. 

Забит ва Усмон ММАнинг порлоқ келажагидир, - деб ёзиб қолдирди Нурмагомедов ўзининг твиттердаги саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, Камару Усмон Тайрон Вудлини мағлуб этиб промоушен ярим ўрта вазн тоифасида чемпионига айланди. Забит Магомедшарипов Жереми Стивенсни мағлуб этиб UFC топ-10 рейтингидан жой олади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию