Хави катта ишларни кўзлади

  • 29 января, 2023, 08:06
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Барселона” бош мураббийи Хави Эрнандес жорий мавсум давомида жамоаси ўзи иштирок этаётган барча турнирларда бош соврин учун курашишини маълум қилди.

Маълумки, каталонияликлар 2023 йилни Испания Суперкубогидаги ғалаба билан бошлади. Ҳал қилувчи учрашувда Хави шогирдлари азалик рақиб – “Реал”ни 3:1 ҳисобида мағлуб этди.

- Битта соврин билан кифояланиб қолмаймиз. Суперкубокдаги ғалаба бизга мос менталитет – ўзимизга бўлган ишончни уйғотди. Олдимизга максимум талабларни қўямиз.

Биз Ла ЛИга, Испания Кубоги ва Европа лигасида ғолиб чиқиш учун курашамиз, - деди Хави Эрнандес.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию