
Хави: Неймар - бомба
“Барселона” клуби афсоналаридан бири, ҳозирда Қатарнинг “Ал-Садд” клуби бош мураббийи ҳисобланган Хави ПСЖ форварди Неймар ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.
“Неймар – бомба, зўр футболчи. Лекин, мен ҳеч нарсани ҳал қилолмайман...Менга унинг яна “Барселона”га қайтмоқчи эканлиги ҳақида айтишди. Агар ҳаммаси менга боғлиқ бўлганида, мен албатта у билан шартнома имзолаган бўлардим”, - дейди Хави.
Эслатиб ўтамиз, Хави ва Неймар ўз вақтида “Барселона” сафида бирга тўп суришган. ПСЖ эса уни 2017 йил 222 млн евро эвазига сотиб олди.
Комментарии