Хави раҳбариятга ўз талабини ошкор қилди

  • 17 апреля, 2022, 02:38
  • Karim Xudayqulov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Барселона" бош мураббийи Хави клубни ёзги трансферлар бозорида фаол бўлишга ундамоқда. 

CCMA нашри берган маълумотга кўра, "Челси" марказий ҳимоячиси Андреас Кристенсен ва "Милан" хавбеки  Френк Кессиэ билан бўладиган шартномалар "кўк-анорранглилар" устози учун етарли эмас. 

Мутахассис раҳбариятга чап ва ўнг қанот ҳимоячилари, вингер (агар Дембеле жамоани тарк этса) ва марказий ҳужумчи харид қилиш кераклигини айтди. Шуниндек, Хави ўз жамоасида кўп гол ура оладиган ёш ҳужумчини кўришни истайди. 

Аввалроқ, "Барселона" "Боруссия" Дортмунд клуби форварди Эрлинг Холандни ўз сафига қўшиб олиш устида иш олиб бораётгани ҳақида хабарлар чиқаётганди. 

Tecno

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию