Хави сўраган футболчига "Барса"нинг пули етмади

  • 11 февраля, 2022, 19:27
  • Karim Xudayqulov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Барселона" бош мураббийи Хави "Милан" ҳимоячиси Тео Эрнандес билан шартнома имзолашни истамоқда. 

Испаниялик мутахассис Теони чап қанотда Жорди Альбага рақобат таклиф қила оладиган футболчи, деб ҳисобламоқда. 

Даставвал, "кўк-анорранглилар" раҳбарияти бу ғояни қўллаб-қувватлади. Бироқ тез орада ушбу трансфер каталонияликларга тўғри келмаслиги маълум бўлди. Сабаби, "россонерилар" Эрнандес учун камида 50 миллион евро сўрамоқда. 

Маълумот ўрнида, франциялик ҳимоячи жорий мавсум барча турнирлар доирасида 27 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол ва 8 та ассист муаллифига айланди. 




Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию