Хави ван Галнинг антирекордини такрорлади

  • 11 марта, 2022, 15:11
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
BEPUL PROPAN

Хави "Барселона" тарихида еврокубоклардаги дастлабки икки уй учрашувида ғалаба қозона олмаган клуб тарихидаги иккинчи мураббийга айланди.

Эслатиб ўтамиз, “кўк-анорранглилар” кеча “Камп Ноу”да Европа лигаси 1/8 финали дастлабки ўйинида “Галатасарой” билан 0:0 ҳисобида нурсиз дуранг қайд этди.

“Барса” бундан аввал 17 февраль куни ўз майдонида ўша турнирнинг 1/16 финал босқичида “Наполи” билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаган эди.

Opta хабарига кўра, Хави бу борада Луи ван Галнинг антирекордини такрорлади. Нидерландиялик мутахассис ҳам “Барселона” бошқарувида “Камп Ноу”да кетма-кет 2 та еврокубок учрашувида дуранг қайд этган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию