Хавига зўр иш чиқди

  • 28 сентября, 18:26
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Барселона” бош мураббийлигини тарк этганидан бери ишсиз юрган Хави Эрнандес тез орада яна мураббийлик фаолиятига қайтиши кутиляпти.

Tecno

Журналист  Маттео Мореттонинг маълум қилишича, испаниялик мутахассис яқинда Саудия Арабистонининг  “Ал-Иттиҳод” жамоаси бош мураббийлигидан истеъфога чиқарилган Лоран Блан ўрнини эгаллаши мумкин.

Манбага кўра, “Ал-Иттиҳод” раҳбарияти Хави билан ҳамкорлик масаласида музокараларни бошлаб юборган. Шунга қарамай, испаниялик мутахассис бош мураббийликка ягона номзод эмас.

Хави 2021-2024 йиллар давомида “Барселона”да ишлаган ва унинг қўл остида каталонияликлар Испания чемпионати ва мамлакат Суперкбогида ғолиб чиққан. Хави мураббийлик фаолиятини ўзи ўйнаган Қатарнинг “Ас-Садд” жамоасида бошлаган ва араб футболини яхши билади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию