Хитойлик шахматчи кетма-кет бешинчи бор жаҳон чемпиони бўлди

BEPUL PROPAN

17-жаҳон чемпиони, хитойлик шахматчи Жу Венжун аёллар ўртасида 2025-йилги жаҳон чемпиони бўлди. У 2018 йилдан бери эгаллаб турган унвонини ҳимоя қилди.

Бугун, 16 апрель куни шахмат бўйича жаҳон чемпиони унвони учун баҳснинг тўққизинчи ўйини бўлиб ўтди. Бу ўйинда Венжун ўз ҳамюрти Тан Зҳонгйи билан дуранг ўйнади. Шундай қилиб, жаҳон шахмат тожи учун кечган баҳсни 6,5:2,5 ҳисобида Венжун ўз фойдасига ҳал қилиб, муддатидан аввал ғалаба қозонди. Учрашувлар Хитойнинг икки шаҳрида бўлиб ўтди. Дастлабки олтита ўйин Шанхайда, қолганлари Чонгцингда.

Маълумот учун, аёллар ўртасидаги шахмат тожи учун ўйиннинг мукофот жамғармаси 500 000 евро(7 млрд. 391 млн. сўм)ни ташкил  этди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию