Хитойни ютган Эрон плей-оффга эмас уйига йўл олди (видео)

  • 15 января, 2020, 19:10
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

Хабарингиз бор айни кунларда Таиландда 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Осиё чемпионати баҳслари бўлиб ўтмоқда.

Бугун "C" гуруҳида сўнгги 3-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Жумладан, Хитой U23 Эрон U23 терма жамоасига қарши баҳс олиб борди. Ўйин 0:1 ҳисобида эронликларнинг ғалабаси билан якунланди. Бироқ, ушбу ғалаба Эронни кейинги босқичга чиқиши учун етарли бўлмади. Улар 4 очко тўплаган ҳолда угурҳда Жанубий Корея ва Ўзбекистон терма жамоаларидан сўнг 3-ўринни эгаллашди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию