Хоккей. "Ҳумо" ҳимоячиси учун мавсум муддатидан аввал тугади

  • 29 октабря, 2022, 11:41
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Хоккей
TIGGO 2 PRO

Жорий ҳафта пешқадам “Сарярқа”га қарши 2 та уй учрашувини ўтказган “Ҳумо”нинг айрим ўйинчилари жароҳатидан даволанмоқда. Хоккейчиларнинг аҳволи ҳақида жамоа бош шифокори Фарҳод Рўзметов клуб матбуот хизматига маълумот берди.

“Ҳимоячи Марк Рубинчик жума куни жарроҳлик амалиётини ўтказди. У тикланиш ҳолатига ўтди. Лекин мавсум якунига қадар унинг музга қайтиши даргумон.

Ҳимоячи Никита Зимин танасининг юқори қисмидан олган жароҳатидан тикланмоқда, аммо у бўлажак сафар ўйинларига бормайди.

Яна бир ҳимоячи Алексей Кириллов танасининг пастки қисмидан жароҳат олган. У айни дамда кейинги ўйинларга тайёрланмоқда”, - дейилади хабарда.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию