Хоккей. "Ҳумо" иккинчи учрашувда "Торпедо" устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди

  • 27 ноября, 2022, 20:05
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Хоккей
TIGGO 2 PRO

Тошкентнинг “Ҳумо” хоккей клуби бугун Қозоғистон Про-лигасининг навбатдаги турида ўз майдонида мусобақа аутсайдерларидан бири ҳисобланган “Торпедо”га қарши иккинчи учрашувини ўтказди.

Голларга бой кечган ўйин 6:1 ҳисобида “қанотлилар”нинг ишончли ғалабаси билан якунланди.

Ушбу ўйиндан сўнг “Ҳумо” ўз ҳисобидаги очколар сонини 34 тага етказиб олди ва мусобақа жадвалидаги 2-ўрнини сақлаб қолди. “Торпедо” эса 14 очко билан 11-поғонада бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, кеча ушбу жамоалар ўртасида дастлабки ўйинда ҳам "Ҳумо"нинг қўли баланд келган эди - 4:3.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию