Хоккей. "Ҳумо" келаси мавсумда ҳам Қозоғистон Про-лигасида иштирок этади

  • 19 апреля, 2023, 11:29
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Хоккей
TIGGO 2 PRO

Хабарингиз бор, жорий мавсум Қозоғистон Про-лигасида иштирок этган Тошкентнинг “Ҳумо” хоккей клуби якунда 2-ўринни қўлга киритди.

Бугун мавсум якунларига бағишланган матбуот анжуманида “қанотлилар” бош менежери Юрис Опульскис “Ҳумо” келаси мавсумда ҳам Қозоғистон Про-лигасида иштирок этишини маълум қилди.

Бундан ташқари, Евгений Попихин бошчилигидаги мураббийлар штаби янги мавсумда ҳам ўз фаолиятини давом эттириши айтилди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию