
Холанд: "Ҳимоячи мени туртгани учун гол ургим келиб кетди"
"Манчестер Сити" ҳужумчиси Эрлинг Холанд "Брентфорд"га қарши (1:0) ғалаба голини урди. Норвегиялик форварднинг айтишича, унга гол уришга рақиб ҳимоячиси Сепп ван ден Бергнинг ҳаракатлари туртки бўлган.
"Илк беш дақиқа давомида у мени доимо туртаверди. Шунда мен: "Яхши, бўлди, кетдик", дедим ва унга жавоб қайтардим.
Бу мен учун ҳақиқий, юқори даражадаги гол бўлди — энг яхшиларимдан бири.
Ростини айтсам, ўйин олдидан бироз чарчоқ ҳис қилгандим ва менга оғир бўлади, деб ўйлагандим. Лекин беллашув бошланганидан 10 сония ўтиши билан у мени турта бошлади, бу эса мени руҳлантирди. Шунинг учун уни мақташ керак — у мени гол уришга мажбур қилди", — дея эслаб ўтди "шаҳарликлар" форварди.
Комментарии