Холанд ўзини Месси ва Роналдуга тенг кўрмади

CHERY AUTO

“Манчестер Сити” тўпурари Эрлинг Холанд ўзини Лионель Месси ва Криштиануга таққослашлари ҳақидаги саволларга жавоб қайтаришига тўғри келди.

Tecno

Аввалроқ, “шаҳарликлар” бош мураббийи Хосеп Гвардиола норвегиялик форвард Месси ва Роналду даражасида ўйнаётганини, бироқ улар 15 йилдан бери юқори савияда ўзини барқарор кўрсатиб келаётганини таъкидлаган эди.

- Йўқ, мен Месси ва Роналдунинг даражасидан жуда йироқдаман. Ҳеч ким уларга яқинлаша олмайди, - деди Эрлинг Холанд Manchester Evening News нашри журналистларига.

Жорий мавсумда Эрлинг Холанд барча турнирларда 17 та учрашувда иштирок этиб, рақиблар дарвозасини 20 марта ишғол қилди ва жамоадошларига бир жуфт голли пас узатди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию