
Холанддан “Реал”га хушхабар
“Реал” раҳбарияти нишонида “Манчестер Сити” ҳужумчиси Эрлинг Холанд ҳам бор. Мадридликлар келаси ёз ўз сафига Килиан Мбаппени қўшиб олмоқчи ва франциялик футболчи асосий нишон ҳисобланади.
Бироқ “Қироллик клуби” норвегиялик тўпурарни ҳам назардан қочиргани йўқ. Холанднинг агентлари ҳам Мадрид суперклубининг қизиқишидан ва “Реал” ҳужумчи шартномасида кўрсатилган бадал пулини тўлашга тайёрлигидан хабардор.
Эрлинг Холанднинг ўзи яқинларига вақти келиб, “Реал”да ўйнаш орзуси борлигини айтган. Бу хабар мадридлик ишқибозларни анча хотиржам қилди.
“Шаҳарликлар” эса, кўп гол ураётган ўйинчисини жамоада узоқ муддат олиб қолмоқчи. Клуб Холандга узоқ муддатли шартнома тайёрлаяпти.
Комментарии