"Хоразм"ни уч нафар футболчи тарк этди

  • 13 июля, 2024, 11:02
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Ўзбекистонда 2 июль санасидан трансфер ойнаси расман очилди. "Хоразм" жамоаси иккинчи давра старти олдидан трансфер бозорининг илк соатларидан жуда фаол бўлди ҳамда бир қатор футболчиларни ўз сафига қўшиб олди.

Tecno

Шу билан бирга "Хоразм" ПФК сафида муносиб ўйинлар намойиш этган бир неча футболчилар билан дўстона хайрлашмоқда. 

Жумладан, "Хоразм" ПФК ни ҳозирги вақтга қадар қуйидаги футболчилар расман тарк этди:
Сардор Теляков
Абдужалил Маназаров
Хожиакбар Юнусов

Клуб уларнинг кейинги фаолиятига омад тилади. Тез орада "Хоразм" сафида яна бошқа ўзгаришлар ҳам рўй бериши мумкин. 

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию