
Ян Зоммер “Бавария”га ўтмайдиган бўлди
“Бавария” Мануэль Нойер ўрнига дарвозабон сотиб олишга ҳаракат қилмоқда. Клуб ушбу позицияга асосий номзод сифатида “Боруссия” Мёнхенгладбах футболчиси Ян Зоммерни кўрмоқда. Аммо дарвозабонни қўлга қиритиш имкони йўқолган бўлиши мумкин.
Гап шундаки, немис клубининг спорт директори ушбу трансфер ҳақидаги хабарларга реакция билдирди.
“Январда биз Зоммерни сотмаймиз ва буни “Бавария”га ҳам айтганмиз”, - деди Роланд Виркус.
Мюнхенликлар 34 ёшли посбонни ўз таркибига қўшиб ололмагач, “Монако”да ижарада бўлиб турган Алекс Нюбелни орқага қайтаришга ҳаракат қилади
Комментарии