
Яна бир юлдуз “Реал”дан кетмоқчи. Уни учта гранд чақиряпти
“Реал”нинг франциялик легионери Эдуардо Камавинга фаолиятида келаси мавсум олдидан жиддий ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда.
Fichajes нашри 22 ёшли ярим ҳимоячи ёзда жамоасини алиштириш эҳтимоли борлигини ёзмоқда.
Манбага кўра, бир неча позицияда ўйнай оладиган футболчига ПСЖ, “Манчестер Юнайтед” ва “Бавария” жиддий қизиқяпти.
Жорий мавсумда Камавинга барча турнирларда 19 маротаба майдонга тўшиб, битта гол ва иккита голли пас муаллифи бўлди.
Transfermarkt экспертлари мадридликлар билан 2029 йилнинг июнигача давом этадиган шартномага эга футболчининг трансфер суммаси 80 миллион евро эканини маълум қилган.
Комментарии