Яна оловли водий дербиси, Самарқанда Абрамов ва Қосимов тўқнашуви, Қаршида воҳа дербиси ёхуд тур олдидан

  • 14 августа, 13:53
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

15-18 август кунлари Суперлигада 19-тур ўйинлари ўтказилади. Сиз билан бизни яна марказий ҳамда қизиқарли ўйинлар кутмоқда.

Tecno

15 август

19:00. “Пахтакор” - “Сўғдиёна”

- Турни мазкур жуфтлик ўртасидаги ўйин бошлаб беради. Яхши ўйин бўлади. “Пахтакор” мусобақа жадвалида 7-ўринда ва айтиш мумкинки, бу “Шерлар” учун у қадар ярашмаган ҳолат. Бироқ бошқа тарафдан қараганда, Суперлигада рақобат ортиб боряпти ва рақиблар ҳам яхшигина кучайишга эришишмоқда. “Пахтакор”ни оғир учрашув кутмоқда. Агар Иван Бошкович жамоаси ғалаба қозонса, бу сенсация сифатида баҳоланмайди.

16 август

18:00. “Навбаҳор” - “Нефтчи”

Бу турда яна бир даҳшатли водий дербиси кутмоқда. Ўтган турда Андижондан ғалаба билан қайтган “Навбаҳор” бу турда “Нефтчи”ни қабул қилади. Мухлислар ўртасида ҳам яхшигина рақобат юзага келади. Майдонда қаттиқ жанг кечади. Барчанинг эътибори шу ўйинга қаратилади. Одатда, бу каби учрашувлар оддий ўтмайди. Намангандаги баҳсга қизиқиш жуда катта. Қолганини ўйинда кўрамиз.

19:00. “Динамо” - ОКМК

Ушбу тўқнашув ҳам жуда қизиқарли ўтиши аниқ. Вадим Абрамов ва Миржалол Қосимов жамоалари ўртасидаги ўйинлар доим кескин руҳда ўтиб келган. Жамоалар 34 очко билан мос равишда 3 ва 4-ўринларни бўлишиб туришибди. Майдонда қаттиқ жанг бўлса керак. Совринли ўринлар учун курашаётган жамоалар бир-бирини аяб ўтиришмайди.

20:15. “Насаф” - “Шўртан”

Ўтган турда Фарғонада ютқазган ва ундан аввал уйида “Андижон” билан дуранг ўйнаган “Насаф” мана икки турдан бери ғалаба қозона олмаяпти. Охирги қийин ўтган беллашувлардан сўнг бу сафар “Аждарлар” ўз майдонида аутсайдер - “Шўртан”ни қабул қилади. Воҳа дербисида гарчи меҳмонларга ғалаба сув ва ҳаводек зарур бўлса-да, “Насаф”га кучи етмайди. Бердиев жамоаси сенсацияга йўл қўймайди, катта эҳтимол билан!

17 август.

18:00. “Қўқон-1912” - “Сурхон”

Ниҳоят, 10 та ўйиндаги мағлубиятсиз сериясига чек қўйиб Ғузорда “Шўртан”ни ютиб қайтган “Қўқон-1912” бу турда ўз уйида “Сурхон”ни қабул қилади. Ўтган турда термизликлар ҳам яхши ўйин намойиш қилиб, “Бунёдкор”ни мағлуб этишди. Қўқонликлар бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров бундан буён жамоасининг натижалари яхшиланиши ҳақида айтди. “Сурхон” билан ўйинда кўрамиз...

19:00. “Машъал” - “Андижон”

Муборакдаги беллашувда жамоалар эхтиёткорликни унутмаган ҳолда ўйин кўрсатишади. Балки учрашув тақдирини биргина гол ҳам ҳал қилиши мумкин. Ғалаба икки томонга ҳам зарур. Тўғри тайёрланши ва маҳорат кўп нарсани ҳал қилиши мумкин.

20:15. “Бунёдкор” - “Бухоро”

Улуғбек Бақоев “Бухоро”дан кетгач, Виктор Карпенко вақтинча бош мураббий вазифасида иш бошлади. Ўтган турда охирги дақиқадаги гол эвазига бухороликлар “Хоразм” билан баҳсда мағлубиятдан қутулиб қолишди. Илёс Зейтуллаев жамоаси эса Термизда “Сурхон”га имкониятни бой бериб қўйди. Бу галги баҳс ўта ҳужумкор ўтмаслиги мумкин. “Бухоро” кўпинча ёпиқ ва жуда эхтиёткор ўйин намойиш қилади.

18 август

19:00. “Хоразм” - “Қизилқум”

Бу ўйин қизиқарли, жанговар тарзда ўтадими ёки зерикарлими, бу фақат майдонда тўп сурадиган футболчиларга боғлиқ. Жамоаларнинг имконияти эса мутлақо тенг. 

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию