Яна хато қилишдан қўрққан “Сити” ҳужумчига рухсат бермади

  • 23 сентября, 2021, 12:30
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Манчестер Сити” раҳбарияти клуб тарбияланувчиси Лиам Делапнинг бошқа жамоага ўтишига рухсат бермаяпти.

Tecno

Истеъдодли ҳужумчига Дортмунднинг “Боруссия” клуби харидор бўлмоқда. Бундеслига вакили Делапнинг трансфери бўйича “шаҳарликлар”га мурожаат қилиб, рад жавобини олди.

Германияликлар ёш футболчи учун 20 миллион евро таклиф қилганди. Лекин бу сумма манчестерликларни қониқтирмади. Бундан ташқари, бош мураббий Хосеп Гвардиола Делапнинг истеъдодини юқори баҳолаяпти ва тез орада уни асосий таркибнинг муҳим ўйинчига айлантирмоқчи.

Манбанинг таъкидлашича, “Манчестер Сити” раҳбарияти бир пайтлар Жейдон Санчо масаласида хато қилганини унутгани йўқ. Улар истеъдодли ярим ҳимоячини атиги 8 миллион еврога “Боруссия”га сотиб юборган.

Дортмундликлар эса Санчони “Манчестер Юнайтед”га ўн баравардан кўпроқ суммага сотди ва катта фойда олди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию