Янгиланаётган “Барса”. Яқин келажакда кимлар тўп суради?

  • 13 июля, 2020, 14:44
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Барселона” таркибини ёшартиришга тайёргарлик кўрмоқда. Айни пайтда каталонияликлар жамоадаги ёш ўйинчиларни катта суммага ҳам сотмаяпти. Қолаверса, уларнинг ёнига бошқа клубларда тарбияланаётган вундеркиндларни харид қилмоқда.

Tecno

Бу гал “Барселона” раҳбарияти “Сан-Паулу”  ҳужумчиси Густаво Майяни олишга қарор қилди. Келишувга кўра, каталонияликлар 19 ёшли футболчи учун 15 июлга қадар 1 миллион евро ўтказиб беради. Яна 3,5 миллион евро миқдоридаги маблағ бўлиб тўланади.

Шунингдек, “Барселона” Майяни трансферида имтиёзга эга бўлиш учун ўтган йили “Сан-Паулу”га 1 миллион евро берган эди. Майя шу пайтга қадар “Сан-Паулу”нинг асосий таркибида майдонга тушмаган.

“Барселона” эса бу футболчидан олдин “Райо Вальекано”нинг 16 ёшли футболчиси Фабиан Луццини қўлга киритган эди.

“Барса” мадридлик вундеркиндни олмоқда. У яқин келажакда Мессининг ўрнини эгаллайди

“Барса”га Мессининг ўрнини эгаллайдиган тўпурар келди

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию