Йован Жокич "Нефтчи" аъзосига айланганидан сўнг нималарни айтди?

  • 14 декабря, 2024, 22:22
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Яқинда «Нефтчи» билан шартнома имзолаган сербиялик моҳир ҳимоячи Йован Жокич қуйидагича фикр билдирди:

"Ўзбекистонда фаолият олиб бораётганимга олти йилдан ошди. «Нефтчи» жамоасига қарши учрашувлар ҳар доим шиддатли кечган. Клуб ҳақида гапирадиган бўлсам, унинг шонли тарихга эга эканлиги, 5 карра Ўзбекистон чемпиони бўлгани ва 2 марта Ўзбекистон кубогини қўлга киритганини яхши биламан. Бу клуб учун буюк натижа ҳисобланади. Бу йил ҳам жамоа олдига юқори мақсадлар қўяётгани, юксак натижаларга эришишни кўзлаётгани учун ҳам Фарғонага келдим. Ҳар бир мавсум мураккаб, шиддатли ва синовли бўлади. Биз ана шу синовлардан муваффақиятли ўтишни ўйлашимиз ва юксак марраларни режалаштиришимиз керак. Шунда қўйган марраларимизга етишишимиз мумкин.

Мухлислар ҳар бир клуб учун муҳим таянчдир. Улар бизни доим қўллаб-қувватлаши ва бизга мадад бўлишлари лозим. Шу боис уларни 12-ўйинчи, деб таърифлашади. Биз янги мавсумда уларни ҳар бир учрашувда иштирок этишлари ва жамоамиз эришган ютуқлардан баҳраманд бўлиб қувонишларини истаймиз", - дейди Жокич.

"Нефтчи" матбуот хизмати.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию