Юсупов ва Аҳадов Қингдао Grand Prix 2025 турнирида иштирок этади

CHERY AUTO

26-28 сентябр кунлари Хитойнинг Шандун провинсияси Синдао шаҳри Grand Prix турнирига мезбонлик қилади. 

Tecno

Мусобақада 5 қитъанинг 26 давлатидан жами 205 (119 эркак, 86 аёл) нафар дзюдочи медаллар ҳамда жаҳон рейтинги учун бериладиган очколар учун баҳс олиб боради. Қингдао Grand Prix 2025 турнирида Ўзбекистон терма жамоасининг икки етакчи дзюдочиси юртимиз шарафини ҳимоя қилади. 

Ушбу ҳафтада иккита ИЖФ турнири борлиги сабаб мураббийлар штаби Хитойга Шаҳрам Аҳадов ва Париж-2024 Олимпиадаси совриндори Алишер Юсуповни юборишни лозим топишди. Терма жамоамизнинг қолган дзюдочилари Прага шаҳрида ўтказиладиган Европа Очиқ Кубогида қатнашишади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию