"Ювентус" 2 футболчи билан шартномани бекор қилмоқчи. Уларнинг бири Игуаин

  • 22 августа, 2020, 00:16
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Ювентус" шу ёз ҳужумчи Гонсало Игуаин ва ярим ҳимоячи Сами Хедира билан шартномани тўхтатмоқчи. Бу ҳақда журналист Жанлука Ди Марцио хабар тарқатмоқда.

Tecno

Юқоридаги манбага кўра, шартнома бекор бўлгач, ҳар иккала футболчига ҳам товон пули тўлаб берилади.

Яқиндагина "Ювентус" бошқарувини ўз қўлига олган Андреа Пирло таркибдаги кераксиз футболчиларни қўйиб юбориб, ўрнига янгиларини олиб келмоқчи.

32 ёшли Игуаин ўтган мавсум А Серияда жами 32 та ўйинда майдонга тушиб, рақиблари дарвозасига 8 та гол урди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию