"Ювентус" "Барселона” ва "Манчестер Сити" кўзлаётган футболчини ўз томонига оғдириб олмоқчи

  • 20 декабря, 2018, 19:35
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
BEPUL PROPAN

Амстердамнинг "Аякс" клуби ҳимоячиси Маттайс де Лигт "Ювентус"нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди.

Tuttosport нашри тарқатган хабарга кўра Андреа Аньелли, Фабио Паратичи ҳамда Павел Недвед каби “кекса синьора”нинг амалдорлари "Аякс" бош директори Эдвин ван дер Сар билан 19 ёшли голландиялик футболчининг трансфери масаласида музокаралар ўтказишмоқда.

Ўз навбатида амстердамликлар де Лигтни камида 60-70 миллион еврога сотишмоқчи. Унга “Ювентус”дан ташқари шунингдек “Барселона” ва “Манчестер Сити” клублари ҳам кураш олиб боришмоқда.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию