“Ювентус” даврозабон масаласини келгуси ҳафтада хал этади

CHERY AUTO

Лондоннинг “Арсенал” клуби дарвозабони Войцех Щенсны келгуси ҳафтадаёқ, “Ювентус”га ўтиши мумкин. Corriere dello Sport нашри хабарига кора, Италиянинг амалдаги чемпионлари аллақачон музокараларни бошлаб юборишган. Ўз навбатида, “Арсенал”нинг мавсум олди тайёргарлиги учун ўтказиладиган турнеда Щенсныга ўрин тегмаган.

Tecno

Польшалик посбоннинг “тўпчилар” билан амалдаги шартномаси келгуси йили ниҳоясига етади. “Арсенал” унинг трансферидан 18 млн евро ишлашни кўзлаган.

Қайд этиш жоиз, Щенсны сўнгги икки мавсумни “Рома” сафида ижарада ўтказди ва якунланган мавсумда “бўрилар” сафида жами 39 ўйинда иштирок этди ва 41 та тўп ўтказиб юборди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию