
"Ювентус" иштирокидаги ўйинлар қачон ўтказилиши маълум бўлди
А Сериянинг “Ювентус” иштирокидаги 2 та ўйини қачон ўтказилиши маълум бўлди. Бу ҳақда ташкилот расмий сайти хабар бермоқда.
Унга кўра, "Болонья" - "Ювентус" ўйини 13 март, "Ювентус" - "Лечче" баҳси 21 март санасида бўлиб ўтади. Ҳар иккала учрашув ҳам Тошкент вақти билан соат 00:45да бошланади.
Эслатиб ўтамиз, Италиядаги барча ўйинлар мамлакатда тарқалган коронавирус эпидемияси сабаб 5 апрелга қадар мухлисларсиз ўтказилади.
Комментарии