
"Ювентус" "Манчестер Юнайтед"га керак бўлмаган икки футболчини олиб кетмоқчи
"Ювентус" ҳужум чизиғини кучайтириш устида иш олиб бормоқда. "Sky Sport Italia" нашрининг хабарига кўра, туринликлар "Манчестер Юнайтед" вингери Маркус Рэшфорднинг трансфери борасида илк қадамни қўйишган.
Аввалроқ туринликлар Жейдон Санчони 15 миллион евро эвазига харид қилиш ниятида экани ва унинг агенти билан ижобий музокаралар ўтказгани маълум бўлганди.
Энди эса клуб Рэшфорд бўйича ҳам "қизил иблислар"га дастлабки сўров юборди. Англиялик футболчининг нархи юқори баҳоланмоқда, аммо "Ювентус" бу трансферни амалга ошириш имкониятини кўриб чиқмоқда.
Комментарии